avatar
Куч
0.00
Рейтинг
0.00

Toshkent Tibbiyot Akademiyasi Urganch filiali

Мақолалар

ХОТИН – ҚИЗЛАРГА ЭЪТИБОР – ЖАМИЯТ КЕЛАЖАГИГА ЭЪТИБОР

Блог им. ttaurganchfilial

Искандарова М. -  ТТА Урганч филиали доценти, “Олима” аёллар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими раиси;


 


Аёлини улуғлаган зот улуғ, аёлини ардоқлаган юрт ардоқли бўлади. Асрлар чиғириғидан ўтган хадиси шарифларда ҳам “Аёлларни фақат улуғ одамлар ҳурмат қилади”, дейилади. Шу жиҳатдан қараганда аёлларни иззат-икром қилиш, улуғлаш, ардоқлаш, оғирини енгил қилиш миллатимизга хос хусусият ва бу узоқ  йиллик қадриятларимизнинг ҳам таянч устунларидан биридир. Зеро, жамиятдаги барқорорликни, юртдаги осойишталикни, бир сўз билан айтганда, дунёдаги мувозанатни сақлаб турадиган ҳам – аёлдир.